Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил 15 август куни ўтказилган назорат хариди тадбири давомида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Хоттабыч” номли музқаймоқ маҳсулотлари санитария-эпидемиологик талабларга номувофиқ эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат СанПин (O‘zRSanQ №0366-19) ва “Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича гигиена қоидалари”га зид эканлиги тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу маҳсулот сифатини баҳолаш мақсадида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ҳам экспертиза ўтказилган бўлиб, унинг натижалари маҳсулотнинг белгиланган стандартларга мос келмаслигини тасдиқлаган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига асосан, 2024 йил октябрь ойида Қўмита томонидан “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖга нисбатан тегишли кўрсатма берилди. Унда ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси ва 13-моддаси талабларини бузганлик ҳолатини бартараф этиш белгиланган.
Мазкур кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш мақсадида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан даъво аризаси судга киритилган. Бироқ, 2025 йил февраль ойида Тошкент туманлараро маъмурий суди жамиятнинг даъво аризасини рад этди ва Қўмитанинг 2024 йил октябрдаги кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.
Шунингдек, истеъмолчилардан сифатсиз маҳсулот сотилиши натижасида ундирилган 64 млн сўм миқдоридаги маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилмоқда.