Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?

ФУҚАРОДАН САВОЛ: ⁉️ Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади? ЖАВОБ: Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: 🔘фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; 🔘таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; 🔘Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини; 🔘Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган…

Интернетда маҳсулот ёки ҳизмат сотиб олишдан олдин нималарга эътибор бериш лозим?

Электрон тижорат – бу интернет орқали товарлар ва хизматлар сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ жараёндир. Бутун дунёда интернет-дўконга истеъмолчиларнинг ишончи ошиб бормоқда, маълумотларга кўра  2040 йилга келиб харидларнинг 95 фоизи интернет орқали амалга оширилиши кутилмоқда. Электрон тижорат Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади.Интернетда маҳсулот ёки ҳизмат сотиб олишдан олдин нималарга эътибор…

-Электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш чоғида нималарга эътибор қаратиш керак?

Айтиш керакки, бу борадаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 4 май куни 3005-сон билан рўйхатга олинган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низом”да мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, унинг: 13-бандида истеъмолчилардаги мавжуд ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан, индукцион, газ температураси…

Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига…

Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 3 017 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеьмолчилар фойдасига умумий ҳисобда 15.1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ичимлик суви сифати юзасидан ўтказилган ўрганишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ичимлик суви таьминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 25-сентябрдаги ПФ-6074-сон фармонига мувофиқ ичимлик суви сифатини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси…

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ: МАҲСУЛОТ СИФАТЛИ, НАРХ ҚУЛАЙ БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига қўмитанинг “ФАИР ТЕЧ” ягона ахборот тизимига орқали вилоятда фаолият кўрсатаётган чакана ва улгурчи дорихоналарда дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ортиқча қўлланилгани ҳақида келиб тушган мурожаатлари бўйича бошқарма томонидан 36 та чакана ва улгуржи дорихоналарда текширув ва таҳлил ишлари олиб борилди. Дорихоналарда…

РЎЙХАТДАН ЎТМАГАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ТЎХТАТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда “Milliy” телеканалида 2025 йил 6 январь куни соат 21:00 да эфирга берилган Миллар дастурида фуқаролар Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой хонадонлари учун тўлов қилганликлари, бироқ хонадонларни топширилиши шартнома шартларида белгиланган муддатлардан ўтиб кетганидан норози эканликларини танқид остига олинган материал юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида…

Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

Юртимизнинг тарихи бой, табиати гўзал, халқи меҳмондўст. Асосийси, ўтган асрларда бунёд этилган археология ва монументал санъат ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, тарихий қароргоҳлар, уй музейлари, зиёратгоҳлар, маданият бинолари, тарихий иншоотлар, театр ва фотосурат уйлари каби ноёб, қадимий осори-атиқалар, моддий ва маданий мерослар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу сабабли, ўтган асрларга тегишли бўлган миллий бойлигимиз ва…

Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати…