Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ичимлик суви таьминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 25-сентябрдаги ПФ-6074-сон фармонига мувофиқ ичимлик суви сифатини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси зиммасига юкланган.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳудудида “Сирдарё Сув таъминоти” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифатининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар давомида “Бинокор” МФЙ ҳудудидан олинган намуналарни текшириш натиждасида мазкур ҳудудда истеъмолчиларга истеъмолга яроқсиз ичимлик суви етказиб берилиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4,12,19-20-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.
Натижада ҳудудий бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, “Бинокор” маҳалласидаги 196 та хонадонда 694 та истеъмолчига бир ойлик жами тўлов 7 777 354 сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ва «Сирдарё Сув таъминоти”АЖ томонидан ушбу кўрсатма ижроси таъминланиб, юқорида кўрсатилган маблағлар истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.