Ижтимоий тармоқ орқали (Potrebitel.Uz) “Корзинка” дўконининг Олой филиалидан савдо қилган истеъмолчи 27.490 сўмлик қоғоз сочиқ олгани, аммо ушбу маҳсулот кассада 549.800 сўмга ҳисоблангани юзасидан мурожаат жойлаштирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг мурожаатнинг ўрганиш мақсадида “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКга юборган сўров хатига жавобан корхона якка тартибдаги тадбиркор Исмоилова Ҳилоланинг Фаcебоокъдаги саҳифасида кўрсатилган мурожаатга асосан ички аудит ўтказилганлигини ҳамда текширув давомида маълум бўлишича, кассир чекда 2 дона эмас, балки 20 дона товарни беихтиёр адашиб хисоблаб кўйган маълум бўлди. Мазкур холат юзасидан ортиқча олинган маблағ мижозга қайтарилиши таъминланган. Шунингдек, хатога йўл қўйган кассир билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чоралари кўрилганини таъкидлаб ўтган.