ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитаси томонидан “NIKA PHARM” МЧЖ фаолияти юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, жамиятнинг Instagram ижтимоий тармоғида “Реноксил Формула” дори воситасига оид реклама материаллари жойлаштирилганлиги аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур реклама материалларида Амир Темур, Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Юлий Цезарь, Жорж Вашингтон ва Наполеон Бонапарт каби тарихий шахсларнинг образларидан тижорий мақсадларда, яъни дори воситасини тарғиб қилиш учун фойдаланилганлиги маълум бўлган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси “NIKA PHARM” МЧЖ “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, тегишли қарор ва кўрсатма қабул қилинган эди.
Бироқ, “NIKA PHARM” МЧЖ Қўмита Махсус комиссиясининг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилишига қарамасдан судда ҳам шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.
#Суд_амалиёти








