2026 йил 14–15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Рақамли платформаларни монополияга каршитартибга солиш: халқаро амалиёт, тенденциялар ва тартибга солиш бўйича методологик тавсиялар» мавзусида махсус тренинг ўтказилди.
Мазкур тренинг доирасида спикер сифатида БРИКСнинг Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати маркази директори, Жаҳон банки эксперти Алексей Иванов ва БРИКСнинг халқаро марказ эксперти Даря Котова ҳамда Марказнинг бошқа экспертлари иштирок этдилар.
Тренинг давомида рақамли платформаларнинг рақобатга зид хатти-ҳаракатларини аниқлаш амалиёти, рақамли бозорларни тартибга солишнинг методологик ёндашувлари, тармоқ эффектларини таҳлил қилиш, шунингдек, хорижий рақобат органларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича ишлар юритиш тажрибаси, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Тренингда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва марказий аппарати вакиллари, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари иштирок этдилар.
Тренинг якунида ходимлар рақамли платформаларнинг рақобатга зид амалиётларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий билим ҳамда замонавий методологик воситаларга эга бўлдилар. Бу эса рақамли бозорларни тартибга солиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.








