Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди
Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги 202-сон Фармони 7-иловаси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
чиқариб ташланди.
Эндиликда қарздорлиги сабабли электр энергияси ёки табиий газ тармоғидан узилган истеъмолчиларни қайта улаш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
Яъни, қайта уланишда маиший истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, юридик истеъмолчилардан эса ўн баравари миқдорида тўлов талаб этилмайди.
Шунингдек, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 78-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган ҳамда электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар учун:
– тунги даврда — соат 22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўллаш бекор қилинди;
– ярим тиғиз даврда — соат 09:00 дан 17:00 гача белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорида камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларида «намунали истеъмолчилар» учун алоҳида тариф ва тўлов тартиби белгиланди.
Бунда қарзи мавжуд бўлмаган ва замонавий ҳисоблагичлар билан таъминланган истеъмолчиларга қуйидаги имкониятлар яратилди:
– ҳисобот ойи бошига қадар 15 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга ошириш;
– қолган тўловларни ой давомида амалга ошириш;
– қарздорлик сабабли тармоқдан узилиб қолиш ҳолатлари қоидаларни бузиш ҳолати сифатида баҳоланмаслиги белгиланди.
Шунингдек, табиий газдан фойдаланувчи иссиқхона хўжаликлари учун ҳам алоҳида тўлов тартиби жорий этилди.
Унга кўра, ҳосил йилининг дастлабки 6 ойи — октябрь-март ойларида етказиб бериладиган табиий газ учун:
– 50 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади;
– қолган қисми ой якунига қадар тўланади;
– кейинги ойлардан бошлаб эса 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.
Мазкур тартиб аввалги ойда қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига нисбатан қўлланилади.
Шу тариқа, киритилган ўзгартиришлар истеъмолчилар учун ортиқча тўловларни бартараф этиш, тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Фармон билан танишиш (https://www.lex.uz/uz/docs/-8508670)








