Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “CENTRUM Air” авиакомпанияси бир ўрин учун бир нечта ортиқча билет сотганидан парвоздан қолиб кетгани ва соат 12:10 да Истанбулга учиши керак бўлган рейс аввал 1 соатга, кейин эса яна 10 соатга кечиктирилди” мавзуида фуқаролардан мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда “CENTRUM Air” томонидан мазкур рейс кечикишига ҳаво кемасининг техник носозлиги, шунингдек, уни алмаштириш зарурати сабаб ташкилий чораларни амалга ошириш натижасида юзага келгани аниқланган.
Рейслар кечиккан даврида авиакомпания томонидан йўловчиларга зарур хизматлар кўрсатилган: овқатланиш, меҳмонхонага жойлаштириш, шунингдек аэропортдан меҳмонхонага ва меҳмонхонадан аэропортга трансфер хизматлари таъминланган.
Бундан ташқари, истеъмолчилар учун келган ноқулайликларни қоплаш мақсадида мазкур рейс бўйича ҳозирги вақтда авиакомпанияга мурожаат қилаётган йўловчиларга қўшимча равишда компенцацион имкониятлар яъни кейинги авиачипта харидида тариф қийматидан 25 фоиз чегирма берувчи промокод, бепул қўшимча багаж ва ҳаво кемаси салонида ўриндиқни бепул танлаш имконияти тақдим этилиши таъминланмоқда.
Авиакомпания томонидан кечикиш оқибатларини имкон қадар камайтириш ҳамда йўловчиларга зарур хизматларни кўрсатиш мавсадида авиакомпания томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.





