Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқнинг “Revizor” каналида “Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?” мавзуидаги қолдирилган мурожаатда “Biznesni rivojlantirish banki” (Буюртмачи) томонидан мобил операторлар орқали SMS жўнатиш хизмати бўйича бошланғич қиймати 1,5 млрд сўмлик танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганиш давомида махсус ахборот портали орқали жойлаштирилган эълонга мувофиқ ўтказилган танловда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари кузатилганлиги сабабли, танлов cавдоси Буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинганлиги маълум бўлди.