Ижтимоий тармоқ орқали “HAVAS” савдо дўконидаги пештахталар (стеллажлар) бир-бирига яқин жойлаштирилганлиги сабабли уларнинг ўртасидан ҳаракатланиш нокулайлиги ва товарларни эркин танлаш имкони чекланган…” юзасидан мурожаат жойлаштирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг мурожаатнинг ўрганиш мақсадида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «HAVAS FOOD» қўшма корхонасига юборган сўров хатига жавобан жамият яқинлашиб келаётган байрам кунлари муносабати билан “HAVAS FOOD” қўшма корхонасининг барча савдо дўконлари жадал (кучайтирилган) тартибда фаолият олиб бораётгани, яъни савдо дўконларида реализация қилинаётган маҳсулотлар турлари юқори ҳажмда олиб келинаётгани билдирилган. Шунингдек, маҳсулотларни тегишли савдо расталари ёки дўконнинг омборхона ҳудудига жойлаштириш вақтида савдо майдонининг бир қисмида ҳаракатланишда бирмунча қийинчиликлар вужудга келгани ва ҳозирда савдо дўконларидаги ушбу ҳолатларни бартараф қилиш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида ҳам маълумот берилган.
МЧЖ “HAVAS FOOD” қўшма корхонаси харидорни қадоғига шикаст етказилган товарни харид қилган бўлса, албатта мазкур зарарни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ коплаб беришини маълум қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Чакана савдо қоидалари ва жамиятнинг ички меҳнат тартиби талабларига риоя этмаган ходимига нисбатан ҳозирда интизомий жазо чоралар қўлланилган ҳамда тартибга чақириш ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтилади жавоб хатида.