Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб савдо ва коммунал соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан,
📍 Қорақалпоғистон Республикаси
Фуқаро Г.Б. «SHIVAKI» русумли совутгичи бир неча бор таъмирланганига қарамасдан яна носоз ҳолатга келганидан норози бўлиб, қўмитага мурожаат қилган. Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, совутгич учун тўланган 6 млн сўмга яқин маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
📍 Андижон вилояти
Фуқаро Қ.П. хонадонида истеъмол қилинган табиий газ учун 3 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ҳисоблангани ва суд қарорига қарамасдан бекор қилинмаганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, 3 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик бекор қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
📍 Бухоро вилояти
Фуқаро М.Р. “Goodwell servise” МЧЖдан харид қилган “Chery Arrizo 6 Pro” русумли автомобилидаги нуқсонлар бартараф этилмаётганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, автомобилнинг зарур эҳтиёт қисмлари янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.
📍 Фарғона вилояти
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро С.Б. “Мунис” савдо дўконидан муддатли тўлов асосида харид қилган скутер аккумулятори қисқа муддатда ишдан чиққанидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, скутерга янги аккумулятор ўрнатиб берилиши таъминланди.
📍 Қашқадарё вилояти
Фуқаро Р.М. “Saturn” дўконидан муддатли тўлов асосида харид қилган кондиционери носозлиги сабабли шартномани бекор қилиш ва маблағини қайтаришни сўраб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, 4 млн сўмга яқин маблағ тўлиқ қайтарилди.
📍 Наманган вилояти
Фуқаро Х.З. “LuckyCar” МЧЖ автосалонидан харид қилган Onix русумли автомобилнинг мотор қисми носозлиги юзасидан, истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, 40 млн сўмга яқин янги мотор қисмлари алмаштириб берилиши таъминланди.
📍 Навоий вилояти
Фуқаро И.С. “Ишонч” савдо дўкони билан боғлиқ ҳолат юзасидан 1 044 000 сўм маблағ ортиқча ечиб олинганидан норози бўлиб, Ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Шунингдек, фуқаро И.Ш. “Preum in trade” МЧЖдан харид қилган “Artel” русумли кондиционери кафолат муддатида носоз бўлиб, сервис марказига таъмирлаш учун олиб кетилгани, бироқ белгиланган муддатда қайтариб берилмаганидан норози бўлиб, Ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, И.С.нинг пластик картасига ортиқча ечиб олинган 1 044 000 сўм маблағ тўлиқ қайтариб берилиши, И.Ш.га эса носоз кондиционер кафолат шартлари асосида таъмирлаб берилиши таъминланди.
📍 Тошкент вилояти
Ҳудудий бошқармага фуқаро “UZUM MARKET” иловаси орқали харид қилган аккумулятори етказиб берилмагани ва картасидан 1 млн 870 минг сўм маблағ ечилганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси Call-марказига фуқаро автосалондан харид қилинган “LI L7” Ultra русумли автомобилда нуқсонлар аниқлангани юзасидан мурожаат йўллади.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 1 млн 870 минг сўм маблағ тўлиқ қайтарилиши, шунингдек, “CONTROL AUTO” МЧЖ томонидан қиймати 686 млн 517 минг сўм бўлган автомобилнинг аниқланган нуқсонлари тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.
📍 Хоразм вилояти
Фуқаро Х.Б. кафолат муддатида носозлик аниқланган Samsung A07 русумли телефонини янгисига алмаштириб беришни сўраб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, телефон янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.








