РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ РАСМИЙ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон Фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилган.
Шу муносабат билан, илгари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси номидан юритилган айрим веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқ саҳифалари бугунги кунда Рақобат қўмитасининг амалдаги расмий ахборот ресурслари ҳисобланмайди ҳамда Қўмита томонидан юритилмайди ва назорат қилинмайди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг собиқ ахборот ресурслари:
- Веб-сайт: consumer.uz
- Instagram: instagram.com/consumeruz
- X (Twitter): twitter.com/consumeruz
- Facebook: facebook.com/consumeruz
- YouTube: youtube.com/c/consumeruz
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг собиқ ижтимоий тармоқ саҳифалари:
- Facebook: facebook.com/AntimonUz
- Instagram: instagram.com/antimonuz
Мазкур ресурслар фаолияти тугатилган ёки қайта ташкил этилган давлат органлари ва тузилмаларига тегишли бўлиб, уларда жойлаштирилаётган ёки кейинчалик жойлаштирилиши мумкин бўлган ахборотлар учун Рақобат қўмитаси масъул ҳисобланмайди.
Рақобат қўмитасининг амалдаги расмий ахборот ресурслари:
- Расмий веб-сайт: https://raqobat.gov.uz
- Telegram: https://t.me/raqobatgovuz
- Instagram: https://www.instagram.com/raqobatgovuz/
- Facebook: https://www.facebook.com/raqobatgovuz
- YouTube: https://www.youtube.com/@raqobatgovuz
Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа фойдаланувчилардан Рақобат қўмитаси фаолиятига оид расмий ва ишончли маълумотларни фақат юқорида кўрсатилган амалдаги расмий ахборот ресурслари орқали олишларини сўраймиз.






