Аҳолининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтириш ҳамда соҳадаги долзарб масалалар бўйича амалий билим ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, молиявий ва телекоммуникация хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг шахсий молияни бошқариш бўйича билимларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.






