ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этамиз!
Сизларнинг масъулият, қатъият ва ҳалол меҳнатга асосланган фаолиятингиз мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий пойдеворини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Рақобат қўмитаси конституциявий тамойилларга асосланган ҳамда мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш, янги иш ўринлари яратиш, бозорларни сифатли товар ва хизматлар билан бойитиш, истеъмолчилар учун кенг танлов ва қулайликлар яратиш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган эзгу ташаббусларингизни олқишлайди.
Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, янги марралар, барқарор ривож ва фаровонлик тилаймиз. Тадбиркорлар куни муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси








