Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш сифатини яхшилаш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида соҳа мутахассислари иштирокида икки кунлик ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли мурожаатларини самарали кўриб чиқиш, молиявий ва телекоммуникация хизматларида қонуний манфаатларни таъминлаш масалалари бўйича амалий машғулотлар ва тажриба алмашинуви ташкил этилди. Семинарда олинган билим ва кўникмаларни ҳудудларда, жумладан маҳаллаларда аҳоли, хусусан хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш белгиланди.






