Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қўмитанинг монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобатни ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ҳамда кенгайтириш, интеграция жараёнларини кенгайтириш ва жадаллашириш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар фаолиятига қўшилиши юзасидан Қўмита фаолиятига оид масалалар бўйича белгиланган тартибда иштирок этиш;

хизмат сафарларини, шунингдек, чет давлатлари ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини юқори даражада ташкил этиш;

Қўмитага юклатилган функция ва вазифаларни Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан самарали бажарилишини таъминлаш;

соҳага тегишли давлатлараро шартномалар, халқаро лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, халқаро институтлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан биргаликда Қўмита фаолиятига оид йўналишларда Қўмита тизими ходимлари салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинглар, ўқув курслари, маълумот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шу билан бирга ушбуларни самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Қўмита томонидан халқаро молия институтлари билан биргаликда амалга оширилаётган грант дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этиш, грант маблағлари доирасида хорижий консультант ва экспертлар жалб этилишида  иштирок этиш;

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш;

монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этиш;

халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини кузатиб бориш, уларни яхшилаш бўйича Қўмита таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда асосланган таклифлар, прогнозлар, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва раҳбариятга киритиш, ушбу йўналишда Қўмитанинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш, уларни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

қуйида келтирилган халқаро ташкилотлар билан интеграциялашув жараёнида Қўмита ваколати доирасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда  тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлаш:

Жахон савдо ташкилоти (ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари);

Европа Иттифоқи (Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими);

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи-давлат мақомида Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан самарали мулоқотни ўрнатиш).

Қўмита фаолияти самарадорлигини ҳамда Қўмита ходимларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қуйида келтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ҳамда мавжуд ҳамкорликни кенгайтириш:

Жаҳон банки (WB) гуруҳи;

Осиё тараққиёт банки (ADB);

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD);

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID);

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD);

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD);

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO);

Халқаро рақобат тармоғи (ICN)

АҚШнинг Коммунал хизматларни тартибга солиш миллий ассоциацияси (NARUC).

Ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, шу жумладан давлат тадбирлари доирасида хорижий делегациялар ва экспертлар ташрифларини ташкил этиш;

Бўлим қонун ҳужжатларига, Ҳайъат қарорлари ва Қўмита раиси топшириғига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин