Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Қўмитага юклатилган функция ва вазифаларни ҳудудий бошқармалар ва қўмитага қарашли ташкилотлар билан самарали бажарилишини таъминлаш;
давлат органлари ва ҳўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий қилиш ва уни назоратини амалга ошириш;
давлат органлари ва ҳўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс ишлаши самарадорлигини баҳолаш ва таъминлаш;
Бўлим фаолияти соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий ва методологик базасини такомиллаштириш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
давлат органлари ва ҳўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни жорий қилади;
монополияга қарши комплаенс самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини бажариш натижаларини баҳолайди;
давлат органлари ва ҳўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни ўрганади;
Бўлим фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;
Бўлим фаолиятининг ҳуқуқий таъминотини амалга оширади;
монополияга қарши комплаенсни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ўз ваколати доирасида ҳўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ва давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузаётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича меъёрий-ҳуқуқий ва методологик базасини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
ўз ваколати доирасида Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилик бузилишларини бартараф этиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширади;
Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қўмита ҳудудий бошқармаларининг комплаенс фаолиятини мувофиқлаштиради;
қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.