Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари

Марказ фаолиятининг асосий мақсади – товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан, бозорларга янги иштирокчилар киришидаги тўсиқларни аниқлаш, мавжуд имтиёз ва эксклюзив ҳуқуқларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш, устун мавқени эгаллаб турган бозор иштирокчиларни аниқлаш, монополияни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, бозорларни республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўйинганлиги даражасини аниқлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини такомиллаштириш ҳамда табиий монополия соҳаларини тартибга солиш бўйича стратегик дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичдаги бошқа долзарб вазифаларни ҳал этишда иқтисодиёт фанининг ролини кучайтириш.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

товар ва молия бозорлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш бўйича тадқиқотларни ўтказиш, бозор иштирокчиларининг улушлари, бозорга кириш учун мавжуд тўсиқларни таҳлил қилиш ва рақобатни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдолари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини такомиллаштириш бўйича фундаментал илмий-амалий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш, рақобат соҳасидаги хорижий тажрибаларни жорий этишни ва миллий тизим билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

табиий монополия соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ва дастурлар тайёрлаш, ушбу соҳаларда рақобатни ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган бозорларни аниқлаш;

табиий монополия соҳалари бўлмаган, рақобатни ривожлантириш имкони бўлган соҳаларни трансформация қилиш бўйича институционал механизмлар ишлаб чиқиш;

табиий монополия тармоқларини бошқариш тизими таркибини ўзгартириш жараёнларини ўрганиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

иқтисодий таҳлил қилиш ва монополияни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича стратегик дастурлар ишлаб чиқиш, рақобатни ривожлантириш индексини услубий асосларини ишлаб чиқиш ва уни доимо юритишни таъминлаш, рақобат бўйича бошқа индексларда республика ўрнини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиётнинг рақамлаштирилиши натижасида вужудга келган янги рақамли платформалар бозорларини аниқлаш ва уларни чуқур таҳлил қилиш;

рақобат сиёсати ва табиий монополиялар муаммоларини тадқиқ этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб этиш;

конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар давомида иқтисодий ислоҳотлар натижаларини маҳаллий ҳамда хорижий экспертларни, бизнес-доиралар вакилларини жалб этган холда кенг муҳокама қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари, илмий мақолаларда кенг ёритиб бориш;

республика аҳолисини ва халқаро жамоатчиликни республикада рақобат тамойиллари, монополияга қарши курашиш восита ва амалиётлари, иқтисодиёт тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг хабардор қилиб бориш;

кадрлар малакаси ва салоҳиятини тизимли ошириш, жумладан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлардаги монополияга қарши комплаенс мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, ўқув курсларини ташкил этиш;

аутсорсинг хизматини ташкил қилиш ва кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланиши мумкин.

Ўз вазифаларини бажариш учун Марказ:

Қўмита ва унинг таркибий бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан мунтазам равишда ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тааллуқли бўлинмалари ҳамкорлигида фундаментал амалий тадқиқотларни дунё фани даражасида ривожлантириш, илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассисларни чет мамлакатларнинг нуфузли марказларида малакасини ошириб боришни ҳамда тўпланган билим тажрибаларни олий таълим тизими билан узвий боғлиқлигини таъминлайди;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида тадқиқот лойиҳаларини ва халқаро молия институтларини лойиҳаларини бажариш учун грантлар олишга танловларда иштирок этади, Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун турли ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказади ва улар билан шартномалар тузади;

рақобат сиёсати ва табиий монополиялар муаммоларини тадқиқ этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб этади, республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилади, республика ва халқаро лойиҳаларда иштирок этади;

илмий тадқиқотларни ўтказиш, илмий-тадқиқот, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва методик ҳужжатларни тайёрлаш концептуал ёндашувларини ишлаб чиқади;

мамлакатимиздаги ва хорижий илмий тадқиқот, таълим ва бошқа манфаатдор муассасалар билан илмий ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатади ва амалга оширади, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;

илмий лойиҳалар ва Қўмитанинг топшириқларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни, фактологик материалларни тўплайди, тизимлаштиради ва қайта ишлайди;

ишлаб чиқариш ташкилотларига услубий ёрдам ва тўлов асосида хизматлар (жумладан ахборот-ҳисоблаш хизматлари, консалтинг, менежмент, маркетинг, инжиниринг каби) кўрсатиб, марказда жорий этилган илмий ишланмалар устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;

Марказда бажарилган ишлар бўйича илмий ва муаллиф устуворлигини ҳамда давлат манфаатларини ҳимоя қилади;

бажарилаётган режадаги илмий-тадқиқот ишларини қайд қилиш, тегишли ташкилотларга бажарилган ишлар юзасидан илмий-техник маълумотлар ва ҳисоботлар тақдим этиб боради, ўз фаолиятида илмий ахборот маълумотларидан тўла фойдаланишни таъминлайди;

Марказнинг асосий фаолият йўналиши бўйича илмий, ахборот-таҳлилий, методик ва бошқа материалларни тайёрлайди ва нашр этади;

Марказнинг вазифаларини ҳал қилиш бўйича тавсияларни тайёрлаш мақсадида Марказнинг илмий ходимлари, республика ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассислари иштирокида турли тадбирларни (семинарлар, “давра суҳбатлари” ва ҳоказо) ташкил қилади;

рақобат соҳасидаги хорижий методологиялар трансферини амалга оширишга ва уларни Қўмита тизимида жорий этилишига кўмаклашади;

рақобат сиёсати соҳасидаги хорижий илмий марказлар ҳамда “think tank” лар билан ҳамкорлик ўрнатади;

давлат бошқарув сиёсатида инновацион ёндашувлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Марказ ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотларининг илмий ва инновацион соҳада изчил ҳамкорлигини ривожлантиради;

Марказда катта миқёсдаги «thik tank»лapни шакллантиради ҳамда рақобат сиёсати соҳасидаги хорижий илмий марказлар ҳамда “think tank” лар билан ҳамкорлик ўрнатади;

рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида тадқиқот олиб бораётган илмий изланувчилар учун маълумот, тажриба алмашиш майдончасини ташкил қилади;

биржани тартибга солишнинг янги механизмларини ҳамда янги турдаги товар биржаларини шакллантириш бўйича таклиф ишлаб чиқади;

давлат харидлари жараёнида, биржа савдоларида тил бириктиришлар ва келишувларни бартараф этишни такомиллаштиришда инновацион ёндашувларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Қўмита, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва Марказда фаолият олиб борадиган рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдолари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозори ва монополияга қарши комплаенс соҳасида илмий даражали ходимлар (DSc ва PhD) тайёрлашнинг замонавий тизимини яратади;

рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдолари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозори ва монополияга қарши комплаенс соҳасида кадрлар малакаси ва салоҳиятини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқади;

мутахассисларнинг рақобат муҳитини ривожлантиришнинг халқаро амалиёти соҳасидаги билим даражасини ошириш, монополияга қарши сиёсат соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини яратади;

хорижий экспертлар ва республиканинг олий таълим ташкилотлари мутахассисларини жалб қилган холда Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг рақобат сиёсати, давлат харидлари, биржа савдолари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозори ва монополияга қарши комплаенс соҳасида малакасини ошириш курсларини ташкил этади;

давлат органлари ва бошқа чет эл ташкилотлари буюртмалари бўйича таҳлилий обзорлар ва тадқиқотлар ўтказади;

Қўмита фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсияномалар тайёрлайди.

Аутсорсинг хизматини ташкил қилиш соҳасида аутсорсингни қуйидаги (асосий) турларини кенг жалб қилишни амалга оширади:

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

кадрлар бўйича фаолиятни йўлга қўйиш;

ходимлар аутсорсинги фаолиятини йўлга қўйиш;

реклама аутсорсинги фаолиятини йўлга қўйиш;

эркин иқтисодий зона маъмурий кенгашига тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш ҳажмлари етишмаслиги ва рақобат муҳити даражаси тўғрисидаги хулосаларни бериш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, «картель» келишувлари ва тил бириктириш ҳолатлари ҳамда инсофсиз рақобатни аниқлаш мақсадида товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;

бошқа аутсорсинг фаолиятларни йўлга қўйиш.