“TAF!2022” тўртинчи Тошкент реклама фестивали бўлиб ўтди

21-23-октябрь кунлари Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида халқаро реклама конференцияси, ABC show, энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими, шунингдек, брендинг экспертларининг маҳорат сабоқлари ва биринчи “TAF!OpenDay” бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан республикамизда реклама бозорини ва замонавий маркетинг хизматлари кўрсатиш даражасини янада ошириш мақсадида 2016 йилдан буён ташкил…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Республика танлови ғолиби

“Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрятдир” Ш.М.Мирзиёев Ҳақиқатдан ҳам бу бойликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бор латофати билан етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз. Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ташаббуси билан ташкил этилган “Қaдринг бaлaнд бўлсин, онa тилим!” Республика танловида Монополияга қарши…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жаҳон Банки вакиллари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси жорий йилнинг 20-октябр санасида, Қўмита биносида Жаҳон Банки вакиллари билан “Институционал салоҳиятни ошириш миссияси” дастури доирасида учрашув ўтказди. Мазкур учрашувда Жаҳон Банки вакиллари, Мариана Иотти хоним (бош иқтисодчи), Гауҳар Оспанова хоним (хусусий сектор бўйича мутахассис), жаноб Йерали Бексултан (хусусий сеcтор бўйича бош мутахассис), Давида Коннон хоним (хусусий секторни ривожлантириш…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйган халқаро семинар-тренинг якунланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳаси доирасида “Товар ва молия бозорларида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар-тренинг якунланди. Кеча 12-октябр Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти(ИҲТТ) халқаро експертлари ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги Қўмита мутахассислари…

“Товар ва молия бозорларида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар-тренингнинг 2-куни бўлиб ўтди

Бугун 11-октябр куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳаси доирасида “Товар ва молия бозорларида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар-тренингнинг 2-куни бўлиб ўтди. Семинар-тренингда: -Устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини иқтисодий баҳолаш мезонлари; -Эксклюзив ҳуқуқлардан ва имтиёзлардан фойдаланишни…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйган халқаро семинар-тренинг бошланди

Ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида, жорий йилнинг 10-13-октябр кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида халқаро семинар-тренинг ўз ишини бошлади. Семинар-тренингда халқаро экспертлар Сабине ЗИГЕЛСКИ, Рақобат бўйича катта эксперт, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)…

«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг  33 йиллиги муносабати билан «ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!» мавзусидаги тилшунос олимлар ва ёзувчилар билан учрашув ҳамда семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходими Р.Турсунов, Давлат тилида иш юритиш…

«VIII Евросиё монополияга қарши кураш Форуми» бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Қозоғистон Республикаси, Олмаота шаҳрида икки кунлик (6-7 октябр кунлари) «VIII Евросиё монополияга қарши кураш Форуми» бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро Форумда бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан Европа иттифоқи (ЕИ), БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), Халқаро рақобат тармоғи (ICN), Жаҳон банки (WB), Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ), Евросиё…

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўқув-семинари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 2 мартдаги 114-сон қарорига мувофиқ монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий қилиш бўйича семинарлар ва амалий тренинглар ўтказиб келинмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан…

Қўмита тизимида узоқ йиллар давомида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган Рашитов Ориф Набиевич билан давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Қўмита тизимида узоқ йиллар давомида…