СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА 200 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОСИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман 2-сон касб-хунар мактаби томонидан ўтказилган танлов савдоси юзасидан ўрганиш олиб борилди. Буюртмачи томонидан махсус ахборот Давлат харидлари электрон тизими касб-хунар мактабига қурилиш моллари харид қилиш учун бошланғич қиймати 226,5 млн сўмлик эълон жойлаштирилиб танлов савдоси ўтказилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасида давлат буюртмачиси томонидан…











