БФҚ рекламаларидаги камчиликлар бартараф этилмоқда
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ижтимоий тармоқ (https://t.me/daydi2021/2376) орқали “Яна бир муҳим факт” мавзуида қолдирилган танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси бу борада ўтказилган ўрганишларда ижтимоий тармоқлар орқали биологик фаол қўшимчалар, малҳам, суртма, бальзам ва дамламалар, шифобахш(маъданли) сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ҳамда олдини олишда (профилактикада) энг мақбул…