РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН РЕКЛАМА ҚОНУНБУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН АХБОРОТ РЕСУРСИНИНГ НОМИ ЎЗГАРТИРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали “Halol Bozor» номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди. Дастлабки ўрганишларда хусусий уй-жой савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали кўчмас мулк олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halol Bozor» номидан фойдаланганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Маълумки, бугунги кунда “Долзарб бир ойлик” доирасида вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида штаблар ташкил этилган бўлиб, унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кундалик маълумотлар жамланиб борилмоқда. Рақобат қўмитаси раиси бошчилигидаги  ишчи гуруҳи  ана шу маълумотлар асосида жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Янгиариқ туманининг  “Собурзон”,“Янгиобод” ва “Қоракўз” маҳаллалари ҳамда улардаги 10га яқин  хонадонларга ташриф буюрди. Жумладан,…

БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАРНИ ОШИРИШ АЛОМАТЛАРИ БЎЙИЧА ДОРИХОНАЛАРГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналар томонидан дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларга асосланган ҳолда олиб борилган ўрганишлар натижасида қатор дорихоналар томонидан савдо устамаларига риоя этилмаган ҳолда: “WHOLE PHARM” МЧЖ томонидан дори воситаларини улгуржи сотишда белгиланган…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида ўтказилаётган ўрганишлари давомида аҳоли томорқалари, улардан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш жараёнида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди. Жумладан, ишчи гуруҳ Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Ватанпарвар”, “Тома”, “Баркамоллик”, “Гулшан”…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА КОРХОНАЛАРГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг феврал ойи давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир неча хўжалик юритувчи субъектларга “UNG PETRO” MЧЖ (CARVON), “INTERNATIONAL FOODCHAIN” MЧЖ (KFC), “CENTRAL ASIA VOYAGES-CAV” MЧЖ…

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан жойларда ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда. Жумладан, ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти, Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда…

Рақобат қўмитаси Хоразм вилоятида “Долзарб бир ойлик” тадбирларини ўтказмоқда

Рақобат қўмитаси Хоразм вилоятида “Долзарб бир ойлик” тадбирларини ўтказмоқда Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Фармойиши билан бошланган “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги маҳаллаларда олиб борилган ўрганишлар томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, ҳудудларни ободонлаштиришни жадаллаштиришда муҳим қадам бўлмоқда.…

Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда

15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ Фарғона давлат университетида ўқитувчи ва талабалар учун ўтказилган семинарда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича муҳим маълумотлар берилди. Тадбирда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ташқи техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. САМАРҚАНД…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан савдо, газ таъминоти ва банк хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти мисолида Урганч туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Қ газ таъминоти корхонаси томонидан ўрнатилган электрон табиий газни ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонанинг ҳисоб-китоб дастурлар базасига киритилмасдан қолганлиги сабабли асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози…

НАВОИЙДА ТАОМНОМАНИ ДАВЛАТ ТИЛИДА ТАҚДИМ ЭТМАГАН УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАСИГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Фуқаро Э.Н. Навоий шаҳрида жойлашган “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканида истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари мавжудлиги сабабли тегишли чора кўриш юзасидан Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш давомида истеъмолчилар учун жамиятнинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код,…