15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлари давом эттирилмоқда.
Жумладан,
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти, Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари, институт устозлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар. Муҳокама давомида истеъмолчиларнинг уй-жой коммунал хизматлари, алоқа ва тўлов тизимлари, молия хизматлари, тиббиёт ва таълим соҳаси, савдо, умумий овқатланиш йўналишлардаги ҳуқуқ ва манфаатлари муҳокама қилинди.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти устозлар ва талабалари учун семинар ташкилланди. Семинарда коммунал хизматлар истеъмоли ва бу соҳада истеъмолчилар ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши, онлайн дўконлардан маҳсулот харид қилишда нималарга аҳамият қаратиш кераклиги, сифатсиз маҳсулот сотиб олинган ҳолатда кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш мумкинлиги ҳамда истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ҳақида сўз борди. Шунингдек, бошқарма ходимлари талабаларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
Зомин туманидаги Абу Али ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида «Истеъмолчи ҳуқуқи» мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди. Шунингдек, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалалида “Молиявий саводхонлик” мавзуида семинар ўтказилди. Ўтказилган тадбирда фуқаролар томонидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди.
БУХОРО ВИЛОЯТИ
“HUDUDGAZ BUXORO”, “BUXORO HETK” АЖ, “BUXORO SUV TA’MINOTI” МЧЖ, “O‘ZBEKTELEKOM” АК Бухоро филиали, Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, шу билан бирга Бухоро мухандислик технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат унверситети, Осиё халқаро университети, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро инновацион тиббиёт институти, Бухоро инновациялар университети, Бухоро психология ва хорижий тиллар институти, Турон Зармед унверситети ҳамда “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ОАВ вакиллари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мавжуд вазият, муаммо ва ечимлар муҳокамасига бағишланган тадбирлар (семинар, очиқ мулоқот, учрашув ва давра суҳбати) ўтказилди.
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
Гулистон туман политехникуми талабалари учун семинар ўтказилди. Тадбирда бошқарма ҳодимлари томонидан ўқувчи ёшларга соҳага оид мавзулар юзасидан керакли маьлумотлар берилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилиб ўтилди.