Шароф Рашидов туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қад кўтармоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Вилоятда илгари ҳеч бундай кенг кўламли қурилишлар бўлмаган эди. Сўнгги йилларда ўнлаб заводлар ишга туширилди, янги саноат тармоқлари пайдо бўлди. Шунга яраша ижтимоий инфратузилма ҳам барпо этилмоқда. Шароф Рашидов туманининг бу ҳудуди адир ёнбағри, ундан деярли фойдаланилмас эди. Ҳозир 140 гектарли…