Лалмикор маҳалласида бозорбоп резаворлар етиштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди. Бу ерда 3 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла обод қилинган, йўл четлари ва бўш майдонларга “Яшил макон” дастури доирасида кўчатлар экилган. Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. 668 та хонадоннинг барчасида томорқа бор. Шунингдек, аҳолига деҳқончилик қилиш учун 126 гектар ер ажратилган. Ўзбекистон Республикаси…

Жиззах иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди

9 апрель куни Зарбдор туманида Жиззах вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев бу мулоқот Рамазон ҳайити арафасида ўтаётганига урғу бериб, халқимизни ушбу улуғ айём билан табриклади. Барча ҳудудлардаги каби Жиззах вилоятида ҳам катта ўзгаришлар бўлаётгани қайд этилди. Сўнгги етти йилда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2 минг 500…

Саноат ва энергетика мажмуалари қурилиши бошланди

Ўзбекистон Президентининг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида саноат ва энергетика лойиҳаларининг бошланишига бағишланган маросим бўлди. Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида барчани яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаб, халқимиз манфаати йўлидаги ҳаракатларга хайр-барака тилади. Маълумки, саноат ривожи барқарор энергетикага боғлиқ. Шу боис бу икки соҳа мутаносиб ривожлантирилмоқда. Биргина 2023 йилда мамлакатимизда 4 минг 600 та саноат корхоналари ишга…

Президент жиззахлик ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрида собиқ теннис корти биноси ўрнида киберспорт аренаси ташкил этилди. 1 минг 200 томошабинга мўлжалланган асосий зал замонавий ҳолатга келтирилди. Шунингдек, бу ерда 12 та ўқув ва машғулот хоналари, мажлислар…

Янги агрологистика марказининг экспорт режалари улкан

Президент Шавкат Мирзиёев “BMB Holding” компаниясининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги агрологистика мажмуасини бориб кўрди. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экспортининг салоҳияти юқори. Бунда маҳсулотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган агрологистика марказлари жуда муҳим. “BMB Holding” компаниясининг ўтган йил декабрда ишга тушган мажмуаси ҳам шулардан бири. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 57 миллион…

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо…

Жиззахда 6 миллиард 100 миллион долларлик лойиҳалар режалаштирилган

Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган. Бу йил вилоятда 2 миллиард долларлик 400 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда 11 мингта янги иш ўрни очилади. Давлатимиз раҳбарига бу соҳадаги режалар тақдимот қилинди. Хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар 6…

“ADM Jizzakh” заводида йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди. Олдинлари Жиззах вилояти саноат кўрсаткичлари энг паст бўлган ҳудудлардан бири эди. Бугунги кунда ҳар бир туманга саноат кириб борди. Вилоят саноатини ривожлантиришда “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси катта ўрин тутмоқда. У маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича республикада учинчи, экспорт ҳажми бўйича эса олтинчи ўринда туради. Кейинги йилларда…

Шавкат Мирзиёев томорқадаги омилкорликни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманидаги Туёқли маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити ва даромадлари билан қизиқди. Маҳаллалардаги имкониятларни ишга солиб, аҳоли бандлигини таъминлаш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунда энг қулай ва ҳаммабоп имкониятлардан бири томорқадан фойдаланишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва…