#Хоразм_ишчи_гуруҳ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сонли “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев бошчилигида Хоразм вилоятида ташкил этилган вилоят штабининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, яшаш даражаси ва фаровонлиги, қишлоқ хўжалиги ҳолати ҳамда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш истиқболларини баҳолаш тизимини яратиш учун зарур маълумотлар базасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Фармон ижроси доирасида вилоят ҳамда туман (шаҳар)ларда ташкил этилган штабларнинг асосий вазифалари, амалга ошириладиган ишлар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш доирасида Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Ачилов билан биргаликда Урганч туманидаги штаб фаолияти билан танишилди ҳамда туманнинг “Арбоблар” маҳалласида олиб борилаётган ишлар жараёни ўрганилди.
Шу билан бирга маҳалла еттилиги билан суҳбатда Фармон ижроси жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилиб, уларнинг таклифларини эшитди ва келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.








