2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
Қўмитага 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан жами 23 минг 200 га яқин ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 254 таси ёзма, 6 299 таси электрон, 15 615 та оғзаки яъни шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон орқали тушган мурожаатларни ташкил этади.
Мурожаатлар келиб тушиш манбалари таҳлил қилинганда:
6 та – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан;
592 та – бошқа ташкилотлар орқали тегишлилиги бўйича;
656 та бевосита жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан;
310 та Қўмитанинг info@antimon.gov.uz электрон манзили орқали;
6 690 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали;
27 та Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхоналари орқали;
342 та қўмитанинг www.raqobat.gov.uz сайти орқали;
14 345 та қўмитанинг 1159 қисқа рақами орқали;
76 та қўмита раҳбариятининг шахсий қабуллари ҳамда сайёр қабуллари орқали;
124 та масъул ходимларнинг қабуллари орқали мурожаатлар келиб тушган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларнинг асосий қисми истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, реклама соҳасидаги муносабатлар, савдо ва хизмат кўрсатиш, коммунал хизматлар, алоқа, транспорт ҳамда қурилиш хизматлари билан боғлиқ масалаларга тўғри келмоқда.
Қўмита томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, раҳбарият томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган кўплаб мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилмоқда.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида 10 га яқин йўналишда тизимли ўрганишлар ташкил этилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида 10 млн 459 минг 182 нафар фуқаронинг манфаати ҳимоя қилиниб, улар фойдасига қарийб 59 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Қўмита томонидан ҳар чорак якуни билан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили тўғрисидаги маълумотлар қўмитанинг расмий ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқларидаги Facebook, Телеграм, Инстаграм, Youtube ҳамда “Raqobat.gov.uz” саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Қўмита ва унинг ҳудудий органларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати мунтазам ўрганилиб, Қўмита ҳайъати йиғилишларида танқидий муҳокама қилиниб, аниқ вазифалар белгиланмоқда.Мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилмоқда.
Қўмита келгусида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчилик талаблари асосида тезкор, холис ва сифатли кўриб чиқиш, тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича амалий ишларни изчил давом эттиради.







