Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендлар эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади:
- маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан:
- демпинг нархлар қўллаш;
- товар белгисини қалбакилаштириш;
- миллий брендни обрўсизлантириш, нотўғри таққослаш;
- тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, хусусан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш;
- товар ёки молия бозорига киришига тўсқинлик қилиш ёки бозордан четлаштириш ва бошқалар.
- Бундан ташқари, импортдан келтирилган контрафакт маҳсулотлар;
- фаолиятни юритишдаги турли бюрократик тўсиқлар;
- ички ва ташқи бозорларга чиқишдаги муаммолар;
- рақобатни чеклаётган бошқа муаммолар.
Тадбиркорлар мурожаат ва таклифларини Қўмитанинг расмий @rquzbot Telegram боти орқали юборишлари мумкин.
Қўмита томонидан барча мурожаатлар ўрганилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
#тадбиркорлар_диққатига








