Ижтимоий тармоқлар орқали “Yandex” иловаси орқали маҳсулотга буюртма берганлиги, маҳсулот маъқул келмаганлиги сабабли буюртмани бекор қилганлиги, бироқ бугунги кунга қадар маҳсулот учун тўланган 474 050 сўм миқдордаги пул маблағлари қайтарилмаганлиги …” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита “Yandex GO UB” МЧЖни жалб қилган ҳолда мурожаатни ўрганиб чиқди. Олиб борилган ишлар натижасида фуқарога маҳсулот учун тўлаган 474 минг сўм миқдордаги пул маблағлари уч кун ичида “Yandex GO UB” МЧЖ томонидан тўлиқ қайтарилиши таъминланди.