2022 йилда Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлар.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 2022 йилда  regulation.gov.uz ва project.gov.uz портали орқали республика бўйича келиб тушган жами 2652 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (эх-анте) рақобат муҳитига таъсири юзасидан ўрганилиб, Қўмитанинг тегишли хулосалари берилган, шундан, 248 та (9,4 %) лойиҳаларда монополияга қарши қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид нормалар белгиланиши назарда тутилаётганлиги аниқланган.

  1. Ҳудудий бошқармаларга вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда давлат бошқарув органларининг ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари томонидан 2156 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилган бўлиб, 27 та ҳолатда рақобатга зид нормалар мавжудлиги юзасидан тегишли хулосалар берилган.
  2. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикадаги 197 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқарув органлари томонидан қабул қилинган амалдаги (эх-пост) 132 049 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 515 135 та бошқа турдаги (йиғилиш баёнлари, хатлар, топшириқлар ва бошқалар) жами 647 184 та ҳужжатларни рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижаси билан 521 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, бунинг натижасида 76 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда 9 та давлат органларининг ҳудудий бошқармаларига нисбатан (жами 85 та) ишлар юритувга олинди ва натижада 100 дан ортиқ ҳужжатлар (қарор, фармойиш ва баёнлар) бекор қилинди.

  1. Қўмита томонидан иқтисодиётда тенг рақобат муҳитини яратиш, янги бозор иштирокчиларига бозорга киришга бўлган тўсиқларни бартараф этиш, алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар учун берилган мавжуд эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш мақсадида Қўмита томонидан 13 та эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ–101-сон Фармони билан 13 та товар ва хизматлар бозорларида тадбиркорлар киришини эркинлаштириш ҳамда мавжуд эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, шундан бугунги кунда 8 та фаолият тури бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.

Эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинган соҳаларда бугунги кунда 206 та тадбиркорлик субъектлари ушбу фаолият билан шуғуллана бошлади. Жумладан, Ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш – 1 та, Электр техника ускуналари ва қурилмаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш – 61 та, Ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича хизматлар – 42 та, Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича хизматлар – 42 та, Қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ягона етказиб берувчи томонидан етказиб берилиши бўйича хизматлар – 49 та, Нефть маҳсулотларини сақлаш бўйича – 11 та тадбиркорлик субъектлари кириб келган.

Шу билан бирга, Қўмита томонидан иқтисодиётнинг барча тармоқларига хусусий секторга кенг жалб қилиш, эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни тугатиш, шунингдек 12 та соҳалар бўйича хусусий секторни кенг жалб қилиш юзасидан навбатдаги амалий чора-тадбирларни белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бошқарма  томонидан 2024  йилнинг  I-чорак  давомида  амалга  оширилган  ишлар:

Давлат  ва  хўжалик  бошқаруви  органлари  ҳамда  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари  томонидан project.gov.uz  портали  орқали  Қўмитага  келиб  тушган 243 та  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лойиҳалари (ex-ante)  рақобат  муҳитига  таъсири  юзасидан  кўриб  чиқилган  бўлиб,  шундан   121  та (46,4%) лойиҳаларда  қонунчилик  талабларига  зид  нормалар  белгиланаётганлиги  аниқланган  ва  Қўмитанинг  тегишли  хулосалари  тайёрланган.

Республика  бўйича 56 та  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органлари ва 28 та  давлат  бошқарув  органларида улар  томонидан  қабул  қилиган  ҳужжатлар (ex-post  усулида)  рақобат  тўғрисидаги  қонунчилик  ҳужжатлари  нормаларига  мувофиқлиги  юзасидан  хатловдан  ўтказилди.

Ўтказилган  хатлов  натижасида  жами 196 та  рақобат  тўғрисидаги  қонунчилик  ҳужжатлари  нормаларига  номувофиқ  бўлган  ҳолатлар  аниқланди.

Аниқланган  қонун  бузилиш  ҳолатлари  бўйича  Қўмита  томонидан 27 та  иш  юритувга  олинган  ҳамда 24 та  тақдимномалар  киритилган  бўлиб,   51 та  ҳужжатлар  бекор  қилинган.