9 апрель — Amir Temur таваллуд топган кун муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир доирасида пойтахтимиздаги Amir Temur haykali пойига гулчамбар қўйилиб, буюк саркарда хотирасига эҳтиром кўрсатилди.
Шунингдек, қўмита ходимлари учун Temuriylar tarixi davlat muzeyiга ташриф ташкил қилиниб, Темурийлар даври тарихи, давлатчилик анъаналари ва буюк аждодларимизнинг бой мероси билан яқиндан танишилди.
Бундай тадбирлар миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини оширишга хизмат қилади.








