Рақобат қўмитасида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда кўп йиллар давомида соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшган фахрийлар ҳамда бугунги кунда ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиб келаётган тажрибали устозлар алоҳида эъзозланди. Инсон қадри, унинг меҳнати ва жамиятда тутган ўрнини улуғлаш, айниқса, ёш авлодга йўл кўрсатувчи мураббийларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг энг гўзал қадриятларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатлари эътироф этилиб, қўмита раҳбарияти томонидан махсус ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбирда фахрийлар, тажрибали ходимлар, раҳбарлар ва ёш мутахассислар бир даврада жам бўлиб, соҳа тараққиёти, бугунги ислоҳотлар ва авлодлар ўртасидаги тажриба алмашинуви ҳақида фикр алмашдилар.








