СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН ШОХОБЧАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Истеъмолчи ҳуқуқи СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН ШОХОБЧАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ Бензиннинг сифатсизлиги ёки стандартларга мос келмаслиги нафақат автомобилларнинг носозлигига олиб келади, балки ҳайдовчиларнинг хавфсизлигига ҳам таҳдид солади. Шунинг учун ёнилғи қуйиш шохобчаларининг (АЁҚШ) фаолияти давлат томонидан доимий равишда назорат қилинади. Ўзбекистонда бензиннинг сифати давлат стандартларига муво­фиқ бўлиши талаб этилади ва шу мақсадда тизимли равишда назо­рат олиб борилади.…

ЭКСКЛЮЗИВ ҲУҚУҚЛАР БЕРИЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ РЕЕСТРИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, бугунги кунда аҳолининг соғлиғи, ҳуқуқ ва манфаатларини, шунингдек давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида муайян бозорларда фаолият юритиш учун 67 та тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилотларида 81 та фаолият турлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлар мавжудлиги маълум бўлди. Ўтган давр мобайнида, Президентимизнинг тегишли қарорлари билан иқтисодиётда давлат…

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ (ТЎХТАШ) ЖОЙЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР БЕЛГИЛАНГАН?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт. Электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат…

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ МАРКИРОВКАСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Истеъмолчилар харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиши шарт. Шу мақсадда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда республика бўйича маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганди. 📊 Таҳлил натижалари: Умумий 298 та маҳсулот текширилиб, улардан 143 таси сут маҳсулотлари (қаймоқ, сметана, кефир, йогурт,…

“UZUM TEZKOR” МЧЖ ХК УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Асос: “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат…

«Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди»

«Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди». Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити олдидан «Euronews» (https://www.euronews.com/2025/04/01/qa-we-have-a-historic-chance-to-make-our-region-prosperous-uzbekistan-president-tells-euro)га берган эксклюзив интервьюси. (https://president.uz/uz/lists/view/8009)

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шахар Ишонч магазиндан Ферре газ плита олудик битта гарелкаси ёнмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасиданг қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан “SAM-FERRE” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 20 мартда истеъмолчи М.А. томонидан сотиб олинган маиший газ плитанинг  биттаси ёнмаётганлиги, …

“O‘ZMEDIMPEKS” ДМга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

“O‘ZMEDIMPEKS” ДМга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан “O‘ZMEDIMPEKS” ДМ (ҳозирги номи “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази” ДМ) томонидан “Камера ва ёруғлик фильтрлари билан лаборатория тадқиқоти ўтказиш учун тиббий микроскоплар” харид қилиш учун ўтказилган бошланғич нархи 12,1 млрд сўмлик тендер бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш давомида, Иқтисодиёт ва молия…