Янгиланаётган Конституция такомиллашган янги ҳужжат, уни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга мослаштириш бугунги куннинг асосий талабларидан бири.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси билан ҳамкорликда “Янгиланаётган Конституция демократик ривожланишнинг муҳим ҳуқуқий пойдеворидир” мавзуида тарғибот тадбирини ўтказди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги қонун, унинг мазмун-моҳияти ҳамда жорий йилнинг 30-апрел куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми ҳақида Қўмита ходимларига маълумот беришдан иборатдир.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари Дурбек Ахмедов ва Қўмита раиси ўринбосари Асадулла Қаюмовлар мамлакатимиз ривожи учун муҳим бўлган Конституция такомиллашган янги ҳужжат, уни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга мослаштириш бугунги куннинг асосий талабларидан бири эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтишди. Шунингдек, Конституциявий референдум ва уни ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилди. Тадбир давомида Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилди ва фикрлар алмашилди. Тарғибот тадбирида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳам онлайн иштирок этдилар.
Шуни таъкидлаш лозимки, янги такомиллашган Конституция Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятида ҳам муҳим дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Жумладан, Бош Қомусимизнинг XII боб “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” банди 65-моддасида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгилаб берилгани аҳамиятлидир.
Шу билан бир қаторда, Бош Қомусимизнинг 67-моддасига асосан тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланди. Бу қоидаларнинг барчаси мазкур соҳанинг янада ривожланишига хизмат қилиши табиий, албатта.