Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи томонидан биржа нархлари доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларида рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, “T.O-MOXIDIL” ХК 5 та ҳолатда пахта шроти ва шелуха маҳсулотларини биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархларига нисбатан юқори нархларда сотгани ҳамда бунинг натижасида қарийб 100 млн сўм асоссиз даромад олгани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилгани аломатлари билан “T.O-MOXIDIL” ХКга нисбатан иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.








