Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича ходимлар учун ўқув семинари ташкиллаштирилди.
Мазкур малака ошириш курсида товар хомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар жумладан, икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖнинг савдо платформалари, биржа комиссиялари, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Малака ошириш курси сўнггида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.