Рақобат қўмитаси ходимлари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида 17-18 май кунлари Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” тоғ курортида Тимбилдинг ташкил этилди.
Унда Қўмита марказий аппарати ва Қўмита ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва ауцорсинг маркази” ДУК ҳамда Рақобат сиёсати ва исте ъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этишди.
Тимбилдинг ходимларнинг жамоавий руҳини мустаҳкамлаш учун ажойиб мотивация ва янги ғояларга бой бўлди. Қолаверса, маданий-маърифий тадбирлар билан бир қаторда, ходимлар орасида спорт мусобақалари ўтказилди.