МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИГА ТАШҚИ РЕКЛАМА ЎРНАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ
Мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳада қонунчиликни мустаҳкамлаш, обидаларни рақамлаштириш ва уларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, маданий мерос объектларига тааллуқли реклама соҳасида ҳам қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига ўрнатиш тақиқланади.
Маданий мерос объектлари, уларнинг ҳудуди ва муҳофаза зоналарида ташқи реклама воситаларини ўзбошимчалик билан жойлаштириш ёки объектнинг тарихий-меъморий қиёфасига салбий таъсир кўрсатувчи реклама конструкцияларини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Қўмита томонидан маданий мерос объектларига ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Агар мазкур қонунбузилишларга гувоҳ бўлсангиз, тегишли маълумотлар ва фотосуратларни info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларга юборишингизни сўраймиз.








