Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Харид қилган маҳсулотимга ортиқча пул ҳисобланибди” мавзуида фуқаро Korzinka фаолияти юзасидан ўз эътирозини қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида «Scopus Moll» савдо марказида харидор сотиб олган маҳсулоти учун ҳисоб-китобда хатоликка йўл қўйилгани маълум бўлди ва мазкур маблағ фуқарога қайтариб берилиши таъминланди.
Шунингдек, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида касса ходими билан белгиланган иш тартибига риоя қилиш ва харидорлар билан ҳисоб-китобларни тўғри амалга ошириш масалалари юзасидан қўшимча тушунтириш суҳбати ўтказилди. Вазиятни кўриб чиқиш натижасида масъул ходимга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Савдо маркази маъмурияти томонидан кассирлар фаолияти ва харидорларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш кучайтирилди.
«Scopus Moll» савдо маркази маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун мижоздан узр сўраган ҳолда, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўради ҳамда харидорларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилишни таъминлайди.





