Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди Жаҳондаги вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, ўтган ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. “Fitch” ва “Moodyʼs” агентликлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини бир поғона яхшилади. Жаҳон банкининг инвестиция ва ишбилармонлик муҳити бўйича ҳисоботида Ўзбекистон 31-ўринни эгаллади. Давлатимиз раҳбари бу натижалар, аввало, тадбиркорлар билан елкама-елка амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади. Жорий…

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Бугунги анжуманда илк бор туман студияларидан ҳам 25 мингга яқин тадбиркор иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади. Беш йил олдин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлган…

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади. Тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, илк бор туманлардаги студиялардан яна 25 мингга яқин бизнес вакиллари иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан: – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш, – ҳудудларда бизнес имкониятларини ошириш, – “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш,…