Ижтимоий тармоқ орқали “MacBro” техника дўконида 15 фоизли чегирма борлигига қарамай, Айфон русумдаги телефонни турли сабаблар келтириб, 17 млн сўмга сотганликлари, бундан ташқари телефонни име-коддан ўтказиб берилмаган” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан мурожаатни ўрганиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғи орқали мурожаат муаллифига боғланилиб, ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш натижасида “BROSTORE” МЧЖ (“MacBro” техника дўконида) томонидан мурожаат муаллифининг барча эътирозлари тўлиқ бартараф этилиб, акция доирасида истеъмолчига 1 млн сўмлик ваучер тақдим этилиши таъминланди.