Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka” бир шиша сувдан 500 сўм уриб ўтирибди… Бир кунда неча шиша сув сотаркан-а?!” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўрганишлар давомида муаммо савдо шохобчаси пештахтасидаги нархнома билан боғлиқ бўлиб, “Чортоқ” сувлари пластик ва шиша идишларда турли нархларда бўлгани ва савдода ушбу маҳсулот тугаган, аммо сотувчининг масъулиятсизлиги туфайли нархнома олиб қўйилмаган маълум бўлди. Бу эса маҳсулот харид қилган фуқаронинг 0,5 шиша идишда олган суви чекидаги нархи билан фарқ қилган.
Ўрганиш натижасида савдо шохобчасидаги барча нархномалар қайта кўздан кечирилди, юзага келган камчиликлар бартараф этилди. Келгусида бу ҳолат қайта такрорланмаслиги юзасидан хизмат кўрсатувчи ходимларга савдо қоидалари ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди.