Ижтимоий тармоқ орқали “Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар учраб турибди. Чора кўришингизни сўраймиз. Шедевр корзинкада харид қилинган Бизнес ланчнинг ишлаб чиқарилган санаси 26.11.2023. яроқлилик муддати 25.11.2024йил.” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг “Anglesey Food” МЧЖ (Korzinka)га қилган сўровига жавобан, Korzinka савдо маркази томонидан ушбу қолдирилган пост бугунги кунда ўчириб юборилганлиги сабаб, мурожаат муаллифи асословчи хужжатлари (сотиб олинган маҳсулот ва маҳсулот сотиб олинганлиги билан боғлиқ касса чекини) жамиятга тақдим этган тақдирида мурожаатни ижобий бартараф этиш чоралари кўрилиши маълум қилинган.