Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қўмита томонидан юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳудудий бошқармалар ва тегишли таркибий тузилмалар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;

инсофсиз рақобат ҳолатларини, картель келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва назоратини олиб бориш.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотларда қатнашиш, раҳбарият топшириғи билан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва уларни амалга ошириш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Бўлим фаолияти бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш,

Бўлим фаолияти бўйича биринчи чорак, биринчи ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик ҳисоботларини сифатли тайёрлаш;

Бўлимга юклатилган топшириқларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилиш;

юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва чек қўйиш чораларини кўриш;

интеллектуал мулк соҳасида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар реестрини юритиш ва эълон қилиш;

картель келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўриш;

картель келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг
11 ва 13-моддалари бузилиши бўйича Қўмита Махсус комиссиясига тақдим этиш учун материаллар тайёрлаш;

қўзғатилган ишлар бўйича қабул қилинган қарор асосида берилган кўрсатмалар ижросини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарлар томонидан ижро таъминланмаган ҳолларда  мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўллаш ишларини тегишли судга юбориш;

Бўлим фаолиятига оид масалаларда қонунчилик ва қонунни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Бўлим фаолиятига оид масалаларда ҳалқаро илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётша қўллаш чораларини кўриш;

Бўлимнинг вазифалари ва функцияларига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқармалар томонидан Қўмитадан юборилган ва ҳудудий бошқарманинг ўзига келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқилишини мунтазам равишда назорат қилинишини таъминлаш;

Бўлим фаолияти бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш;

Бўлим фаолияти бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоботини умумлаштирган ҳолда биринчи чорак, биринчи ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик ҳисоботларни сифатли тайёрлаш;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш;

рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар тарафлама ҳамкорликни ташкил этишда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.