Стратегик режалаштириш, методология ва трансформация бўлими
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– республикада рақобат муҳитини ривожлантириш, товар ва молия бозорларида адолатсиз рақобатга барҳам бериш, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик учун ҳуқуқий майдонни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
– соҳаларда рақобатни ривожлантириш бўйича Стратегик режалар ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш;
– қўмитанинг таркибий бўлинмаларининг белгиланган даври учун иш режаларини тайёрлатишда кўмаклашиш;
– монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этишни амалга ошириш;
– вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
– қўмитанинг ҳамда бошқармаларнинг иш режаларидан келиб чиқиб фаолият самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (КПИ) лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
– йирик корхоналар, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда рақобатни ривожлантириш мақсадида трансформация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
– йил, чорак якунлари ҳамда йиғилишларда фойдаланиш учун ҳисоботларни, жадвал, тақдимот, график ва бошқаларни тайёрлаш;
– рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш;
– давлат дастурларига тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
– рақобатни ривожлантириш “Йўл хариталарини” ишлаб чиқиш бўйича давлат органлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш;
– қўмита таркибий бўлинмалари чораклик, ярим йиллик ва йиллик иш фаолиятлари якунларини умумлаштириш, ҳисоботлар тайёрлаш.
Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
рақобатни ривожлантириш ва монополистик фаолиятни чеклаш бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
рақобатни ривожлантириш сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва қўмита раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий этишни амалга ошириш;
вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
рақобат ҳолати ва қўмита томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий маърузалар (ҳисоботлар) тайёрлаш;
бошқарув ваколатига кирувчи масалалар бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.