Бўлимнинг вазифаси ва функциялари
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма) маблағларининг тушумлари ва улардан фойдаланиш ҳисобини юритиш;
- марказий аппаратнинг штат жадваллари ва бюджет (бюджетдан ташқари) харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тегишли органларда рўйхатдан ўтказиш;
- бухгалтерия ҳисоби бўйича активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш;
- самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
- молиявий солиқ ва бошқа ҳисоботларни тузиш.
Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- фойдаланувчиларни тўлиқ, ишончли, ўз вақтида молиявий ва бошқа ҳисоб маълумотлар билан таъминлайди;
- жорий активлар, мажбуриятлар, ходимлар билан ҳисоб-китоблар, қуйидагилардан олинган даромадлар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритади:
рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммалари;
рақобат, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ва қўмита тавсияларини бажармаганлик учун хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита томонидан ундириладиган жарималар;
хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб олиш ва қўшиб олиш битимларига, шунингдек бир шахс ва бир гуруҳ шахслар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги (фондидаги) улушларини сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик берганлик учун ундириладиган йиғимлар;
Жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари ва хайрия маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
- хўжалик операциялари харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритади;
- бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича харажатлар сметаларини бажарилишининг бухгалтерия ҳисобини юритади;
- тақдим этилган маълумотлар асосида бюджет сўровини ишлаб чиқади;
- Республика давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш бўйича фаолият юритувчи марказий аппаратнинг балансини тузади;
- ўз ваколатлари доирасида Қўмитанинг ҳудудий Бошқармаларига оғзаки маслаҳат, амалий, ташкилий, услубий ёрдам кўрсатади;
- Қўмитанинг ҳудудий Бошқармалари томонидан тақдим этилган молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи материалларини текширади;
- ахборот-коммуникация технологиялари асосида бухгалтерия ахборотини юритишнинг илғор шакллари ва усулларини жорий этади;
- Қўмита марказий аппаратининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда меҳнатни рағбатлантириш, иш стажи ва бошқалар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади;
- келгуси йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
- Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларини тузади, зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар киритади;
- даромадларни кўпайтириш ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
- мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади;
- Жамғарма сметаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тузади;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма сметаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этилишини таъминлайди.
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.