Бўлимнинг асосий вазифалари ва функсиялари
I. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
марказий аппарат хизмат фаолияти юзасидан маиший, транспорт ва хўжалик хизмат кўрсатиш ҳамда моддий-техника жиҳатдан таъминланишини амалга ошириш;
Биноларда хизмат хоналарини санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлишини таъминлаш;
давлат харидларини амалга ошириш;
марказий аппаратида иш юритишни таъминлаш;
марказий аппаратда йиғилиш, тадбирларининг ўтказилишида техник тайёргарлигини ташкил қилиш;
марказий аппарат таркибий бўлинмаларида иш юритиш бўйича методик кўрсатмалар бериш ва иш юритиш йўриқномаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Қўмита раҳбарияти томонидан шахсий масала бўйича келган фуқароларни, шунингдек чет эл делегасиялари ва ишбилармонлар доирасига мансуб вакилларини қабул қилинишини ташкил этиш;
ходимлар ҳар томонлама юксак меҳнат унумдорлигига эришишлари ва бажарадиган ишлари сифатли бўлиши учун шароитлар яратилишини таъминлаш;
Қўмита балансидаги бино, иншоотлар ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилинишини амалга ошириш.
II. Бўлим қонун ҳужжатларига кўра, Қўмита раҳбарияти топшириғи, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функсияларни ҳам амалга ошириши мумкин.