Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

алоқа, телекоммуникация, банк, молия, суғурта, тўлов тизими, тиббий, таълим, консалтинг, лизинг хизматлари соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда креатив соҳаларни ривожлантириш;

реклама бозорини тартибга солиш соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида истеъмолчиларининг (жисмоний шахсларнинг) ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинганлигини таҳлил қилиш ҳамда таклиф ва эътирозлар тайёрлаш;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш (олдини олиш) юзасидан таклифлар тайёрлаш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қўмита ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ режа кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича таркибий бўлимлар томонидан ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

аҳолининг истеъмол маданияти ва саводхонлик даражасини оширишга кўмаклашиш.

Бошқарма режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш  соҳасида ваколатли органлар ҳисоботларини олиш ва таҳлил қилиш ҳамда билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймасликни ва олдини олишни амалга ошириш;

ижтимоий тармоқлар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш  соҳасида мавжуд муаммоларни ва ушбу масалаларда жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш;

ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.