8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари биноларининг кириш жойларида “Конституция бурчаклари” ташкил этилди ва уларда Қўмита фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерлари жойлаштирилди.
Қўмита расмий веб-сайтининг алоҳида бўлимида “Конституция саҳифаси” яратилди, унда Қўмита фаолиятига оид Конституция нормаларини тушунтиришга қаратилган кўргазмали материаллар, инфографика ва бошқа визуал ахборотлар жойлаштириб борилмоқда.
Шунингдек, бугун Қўмита марказий аппаратида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” мавзусида давра суҳбати ва маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизда Конституция тарихи ва турли даврларда қабул қилинган Конституция ҳақида маълумотлар берилди ҳамда ходимларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш мақсадида сўровнома ташкил қилинди.