Рақобат қўмитаси томонидан савдо, коммунал, банк ва тиббий хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Гулистон шаҳрида истиқомад қилувчи фуқаро М.М.нинг келиб тушган мурожаатда газ таьминотидан асоссиз равишда 11 269 147 сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги маълум қилинган.
Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида “Гулистоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-21-моддалари талабларига зид равишда далолатнома расмийлаштирилганлиги ва истеьмолчининг ҳақиқатда мавжуд қарздорлиги 11 269 147 сўм эмас, балки 2 741 471 сўм эканлиги аниқланди.
Газ таьминоти бўлимига берилган сўров хатга жавобан истеьмолчига нисбатан ҳисобланган 8 527 676 сўм миқдоридаги қарздорлик корхона томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилгани маълум қилинди.
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Б.нинг 11 500 000 сўмга “Techno uy” дўконидан харид қилган Samsung телевизори кафолат муддаида носоз ҳолатга келиб қолганидан норозилигини билдириб мурожаат қолдирган.
Ўрганишлар жараёнида телевизорнинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлиги ва сервис томонидан тузатишнинг имкони йўқлиги ҳақида хулоса берилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан тушунтириш берилиши натижасида нуқсонли телевизор фуқаронинг хоҳишига кўра янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма “Asaka bank” АТБ томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлигидан норозилигини билдирган фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишларда икки ўртада шартнома асосида автокредит расмийлаштирилганлиги ва автомашинанинг техник паспорти белгиланган муддатда банкка тақдим этилишига қарамай банк ходимлари томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлиги аниқланди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мурожаатчига “Asaka bank” АТБ томонидан нотўғри ечилган 5 249 221 сўм пул маблағлари фуқарога қайтариб берилиши таъминланди.
Тошкент вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма фуқаронинг харид қилган Indesit русумли музлатгичи кафолат муддати тугамасдан ишдан чиққанлиги, бу ҳақда сервис хизмати билан қўнғироқ орқали боғлана олмаётганлигидан норозилик билдириб, музлатгични тузатиб берилишида амалий ёрдам бериш сўралган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида “Indesit” сервис маркази томонидан мурожаатда келтирилган камчиликлар барчаси бартараф этилиб, музлатгич бепул тузатиб берилгиши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Х.нинг “Дур” стоматологияси хизматидан норозлик билдириб берган мурожаатини кўриб чиқди. Ўрганишларда стоматология клиникаси томонидан протез тишлар сифатсиз тайёрлаб берилгани ва қисқа муддатда фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолгани маълум бўлди. Фуқаронинг хизмат учун тўлаган пулларини қайтариб бериш масаласи вақтида ҳал этилмаган. Натижада мурожаатчининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, 2 млн 120 минг сўм пуллари тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага тушган мурожаатда Бахмал туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Ғ. 2023 йилда “Do‘msil” автосалонидан харид қилинган Glory 330S автомашинаси учун фойдаланиш жараёнида зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминлаб беришга келишилган, аммо шунга қарамасдан буюртма етказиб берилмагани билдирилган. Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра, эҳтиёт қисмлар автосалон томонидан мурожаатчига етказиб берилиши таъминланди.